Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Беш кишини ваҳшийларча ўлдирган гумондор қўлга олинди

5595

29 июль куни соат тахминан 01:20 ларда Қибрай тумани ИИБга Қибрай тумани "Истиқбол" МФЙ Ҳумо кўчасидаги уйда қотиллик содир этилгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, тергов-тезкор гуруҳи ҳодиса содир бўлган жойга етиб борганида, ўткир тиғли, кесувчи-санчувчи жисм билан жароҳатланган ҳолдаги 5 кишининг мурдалари топилган. У бир оиланинг тўрт вакилини ва уйдаги ёлланма ишчини ўлдириб кетган. Суриштирув натижасида ушбу қотилликни содир этган шахс 1997 йилда Андижон вилоятида туғилган Ш.И. эканлиги аниқланиб у Шаҳрихон шаҳрида қўлга олинган.

Таъкидланишича, қотил хонадон эгалари ва мазкур хонадонда ёлланма қурувчи-уста сифатида ишлаётган фуқарони ваҳшийларча пичоқлаб, ўлдирган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тошкент: «Валдай» клуби конференциясида Афғонистондаги вазият муҳокама қилинади

277 11:45 20.09.2021

Гиёҳванд моддалар тайёрланишда гумонланган 18 ёшли йигит қўлга олинди — Тошкент

422 11:00 13.09.2021

Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт қатнови вақтинча чекланади

476 09:10 06.09.2021

Тошкент халқаро аэропортида янги учиш зали очилди

753 12:45 04.09.2021

ИТБ электрон тўлов платформасини ишга туширди

1227 21:05 03.09.2021

ИТБ йиғилиши Қуръони Карим тиловати билан бошланди

1203 13:54 02.09.2021
« Орқага