Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Тошкентда бесоқолбозлик саҳналари бўлган фильм қўйилмоқда

7419

Ўтган ҳафта айланиб юриб “Magic cinema” кинотеатрида Marvel киностудияси томонидан ишланган «Вечные» фильмининг афишасига кўзим тушиб қолди. Бу кинонинг трейлерини кўриб, тавсифини ўқигандим. 

Очиқдан-очиқ бесоқолбозлик, ЛГБТ ташвиқоти бўлган бу фильм мусулмонлар 90 фоиздан ортиғини ташкил қиладиган, ўзининг юксак маънавияти ва ахлоқи билан машҳур бўлган Ўзбекистонда очиқдан-очиқ қўйилишига, рости ишонмас эдим. Лол бўлиб бир неча дақиқа ўша ерда турдим-да, ниҳоят чипта олиб ичкарига кирдим. Балки кинодаги инсонийликка зид саҳналар ҳеч бўлмаганда кесиб ташлангандир деган умидим бор эди. 

Кино бошланди. Қизиғи, 18+ деб белгиланган фильм томошабинларининг аксарияти ёш болалар эди. Кинотеатр ходимлари болаларнинг бу фильмни кўришга қандай рухсат берди. Ёки пул бўлса, одоб-ахлоқ бир чеккага тахлаб қўйиладими?..

Фильмдаги саҳна тавсифи: иккита эркак бир болани тарбия қилишяпти. Улар «бахтли» ва бир-бирига «ўта меҳрибон».  Бола чарчаб уйқуга кетади ва “отаси” уни ухлатиб, ўрнидан туради. «Меҳр» билан бу нарсани кузатаётган бошқа эркак боласини ухлатган эркак билан ўпишишади. Умумий саҳна хронометражи чамаси 5 дақиқа. 

Энди бошқа саволлар юзага келади. 

«Маданият, маънавият» деб ҳайқирадиган ташкилотлар, депутатлар қани? Нимага бу нарса назорат остига олинмайди? Нимага Саудия Арабистон, Қатар, Кувайт, Ўмон ва Хитой каби давлатлар бу фильмни тақиқлай олади-ю, биз эса жим ўтираверамиз?..

Маданият вазирлиги, “Ўзбеккино”, прокуратура каби ташкилотларга қўнғироқлар қилдим. Бироқ Маданият вазирлиги телефон рақамлари ҳеч қачон ишламаган. “Ўзбеккино” тарафидан жуда кучли реакция бўлди, мен ниҳоят чора кўрилар экан-да, деб хурсанд бўлдим. Бироқ икки кундан сўнг йўлим ўша ёққа тушиб афишада ҳалиям ўша бетамиз кинонинг қўйилаётганига гувоҳ бўлдим. Фильм прокатдан олинмаган ва ҳатто ўша бесоқолбозлик саҳналари кесилмаган ҳам.

Бу масалани нафақат диний, балки умуминсоний ахлоқ-одоб жиҳатидан ҳам асло оқлаб бўлмайди. Кино, китоб ва бошқа шу каби манбаларни бир умумийлик бирлаштириб туради: уни кўрган, ўқиган одам ўша китобдаги воқеаларни тасаввур қилади, кинодаги қаҳрамонларни ўзига солиштиради. Шуни англаган ҳолда юртдошларимизга (айниқса, ёшларга) ана шундай ахлоқсизликларни уялмай намойиш этаётганларда ҳам мантиқ деган нарса бормикан деб ўйлаб қоларкан киши. Баъзида «Нега ҳозир биздан Навоий, Бухорий, Улуғбеклар чиқмаяпти?» мазмунидаги гаплар қулоққа чалинади. Балки ҳаммаси тарбия ва муҳитга боғлиқдир, деб ўйлаб кўриш ҳам керак. Ахир бундай ахлоқсизликларни кўриб катта бўлаётган ёшлардан қандай натижа кутиш мумкин?.. 

«Ўзбеккино» ва Маданият вазирлигидаги масъулларга эса бунинг заррача қизиғи йўқдек. Чипта сотилса, даромад бўлса бас дейдиган кишилар ахлоқ масаласига келганида кўзини юмиб олиши давом этса, бора-бора бу каби ҳолатлар одатга айланиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Бу эса жамият учун жуда катта фожиа бўлади.

Абулқосим Қаламий

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ахлоқус солиҳийн: Инсонларнинг ҳожатларини чиқармоқ фазилати

52 07:45 04.07.2022

Ҳар 24 сонияда бир киши автоҳалокатда вафот этади – БМТ

404 00:56 04.07.2022

Фарзанднинг ота-она олдидаги бурчлари

421 21:50 03.07.2022

Истинжо қилиш макруҳ бўлган нарсалар

543 21:30 03.07.2022

Чўлоқ қулон

506 20:50 03.07.2022

Қанча бойлигингиз бўлса қурбонлик қилишингиз керак?

1098 20:17 03.07.2022
« Орқага