Жорий йилнинг 24 мартидан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча буюм, қурилиш материаллари, автомобиль сотуви, маиший-техника, иккиламчи буюмлар бозорлари ва мулкчиликдан қатъи назар, барча савдо комплекслари фаолияти вақтинча тўхтатилади.
Фақатгина деҳқон бозорлари, супермаркетлар, озиқ-овқат дўконлари, шифохоналар, поликлиникалар, дорихоналар фаолияти тўхтатилмайди, улар аввалги тартибда ишлашни давом эттиради.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, умумий овқатланиш муассасалари ёпиқ ҳолатда, яъни мижозларни қабул қилмасдан, фақат таомларни етказиб бериш билан шуғулланади.