Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тошкентда иссиқлик таъминоти билан Франция компанияси шуғулланадиган бўлди

825

Ҳукумат қарори билан Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти Франциянинг Veolia Central & Eastern Europe компаниясига 30 йилга давлат — хусусий шериклик тамойили асосида берилмоқда.

Бунинг учун Veolia Energy Tashkent махсус лойиҳа компанияси ташкил этилаяпти. Асосий маслаҳатчи – Осиё тараққиёт банки. Компания иссиқлик таъминотидаги исрофгарчиликларнинг олдини олиш, авария ҳолатларини қисқартириш, иссиқлик сув ҳисоблагичлар ўрнатиш, энергия ва сув тежамкорлигига эришиши керак бўлади.

Дастлабки икки йилда Бектемир ва Сергели туманларидаги қозонхоналар орқали 118 кўп қаватли уй ва 43 та ижтимоий объектнинг иссиқлик таъминоти модернизация қилинади. 

Veolia Central & Eastern Europe компанияси 20 млн евро миқдорида инвестиция киритиши керак. Лойиҳа доирасида 181 та иссиқлик иншооти ва қозонхона модернизация қилинади, 575,6 км иссиқлик тармоқлари қурилади, 841,1 км иссиқлик тармоқлари реконструкция қилинади, 51,5 минг дона иссиқлик энергияси ўлчов ускунаси ва 2 млн 464 минг 600 дона иссиқлик сув ҳисоблагич ўрнатилади. 391 та махсус техника харид қилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бугун Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташриф буюради

348 09:50 12.05.2022

ШҲТга аъзо давлатлар Халқ дипломатияси форуми бошланди

264 10:23 11.05.2022

«Тошкент — Хожикент — Тошкент» йўналишида ҳаракатланадиган электропоездлар қатнови вақтинча бекор қилинди

319 10:05 10.05.2022

ДХХ: Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида “ер сотаётганлар” катта миқдордаги пора билан ушланди

426 14:10 07.05.2022

“Масофа билмайдиган ва қоғозсиз газета”

1424 09:50 07.05.2022

Тошкент шаҳрида янги йўл ва кўприклар очилди

617 10:18 04.05.2022
« Орқага