Янгиликлар

Тошкентда сув таъминоти соҳасида Финляндия технологиясини жорий этиш масаласи муҳокама этилди

654

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Финляндиянинг Kaukointernational компанияси директори Маркус Тукканен билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзаро мулоқот давомида Тошкент шаҳри коммунал хўжалиги тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш масалалари муҳокама этилди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, Kaukointernational компанияси саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва халқаро савдони ташкил этиш билан шуғулланувчи йирик корпорациядир.

Учрашувда Бахтиёр Раҳмонқулов пойтахтимизда коммунал хўжалик тизимларини замонавий, барқарор ишлаш қувватига эга техника-технологиялар билан таъминлаш, эскирган ускуналарни янгилашга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини қайд этди.

Финляндиянинг Kaukointernational компанияси директори Маркус Тукканен эса улар таклиф этаётган FLUIDIT дастури сув таъминоти тизимида юзага келиши мумкин бўлган хавфдан огоҳлантириш хусусиятига эгалиги ва шу орқали мавжуд техника ва қувурларнинг фойдаланиш муддатини узайтиришга, уларга кетадиган харажатларни камайтиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Учрашув давомида сув таъминоти бўйича финлар технологиясини шаҳримизда жорий этиш бўйича ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама этилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Ўрикзор” бозорида коронавирус чиққан сотувчининг фарзандларида ҳам инфекция аниқланди

854 22:19 30.05.2020

Нега беморлар кўп бўлса ҳам Тошкент “қизил“ рангда эмас?

2481 21:00 27.05.2020

Тошкентда доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисидаги янги Низом ҳақида

817 22:00 25.05.2020

Саудияда қолиб кетган юртдошларимиз олиб келинди

638 14:33 25.05.2020

Тошкент яқинида советларнинг қаҳрамонига ҳайкал ўрнатилди

3367 12:11 18.05.2020

“Билайн”нинг юзга яқин ходими карантинга олинди

788 08:00 12.05.2020
« Орқага