Таҳлил

Тошкентда Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг филиали очилади

411

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкентдаги филиалини очиш юзасидан меморандум имзолади. Бу ҳақда палата матбуот маълум қилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга қилган расмий ташрифи доирасида 19 февраль куни Анқара шаҳрида ўтказилган Олий даражадаги Ўзбекистон – Туркия биринчи стратегик ҳамкорлик йиғилиши натижалари бўйича қўшма баёнот имзоланди.

Тадбир доирасида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар бўйича ҳам қатор келишувлар имзоланди. Хусусан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Туркия Палаталари ва биржалари иттифоқи ТОВВ (Туркия палаталар ва биржалар иттифоқи) қошидаги Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкентдаги филиалини очиш юзасидан меморандум имзолади.

Мазкур филиални очиш ташаббуси 2019 йилнинг октябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар Ишбилармонлар кенгаши доирасида ўтказилган музокараларда илгари сурилган ва келишилган эди.

Пойтахтимизда очилиши кўзда тутилган университет филиали дуал таълим тизими асосида бизнес ва тадбиркорлик йўналишларида мутахассислар тайёрлайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирусдан зарарланганлар 9 нафарга ошди

872 17:36 31.03.2020

Ўзбекистонда биринчи бўлиб коронавирусга чалинган аёлнинг қўшнилари карантиндан чиқарилди

687 17:10 31.03.2020

Карантиндагилар махсус поездда ўз манзилларига етказиб қўйилмоқда

207 16:53 31.03.2020

Коронавирусга чалинган беморлар қайси вилоятлардан? 

735 16:43 31.03.2020

Стикер қандай олинади ва кимларга берилади?

514 11:30 31.03.2020

Касалланганлар сони 158 нафарга етди

983 10:24 31.03.2020
« Орқага