Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тошкентда ўқиган Наврўзбай Тағанули Қозоғистоннинг янги муфтийси бўлди

2124

Бугун Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида мамлакат Мусулмонлар идорасининг навбатдан ташқари ІХ қурултойи бўлиб ўтди. Унда муфтий Серикбай Ўраз ўз ўрнига Наврўзбай Тағанулини тавсия қилди. 

Мусулмонлар идораси матбуот хизматининг хабар беришича, қурултойга йиғилган 300 делегат Тағанулининг номзодини бир овоздан маъқуллади. 

Наврўзбай Тағанули журналистларга берган интервьюсида жорий йилда бир қатор йирик лойиҳаларни амалга оширишни, хусусан, ўттизта масжидда таъмирлаш ишларини ўтказишни, талабаларга грант ажратишни ва эҳтиёжманд оилалар учун ёрдам кўрсатишни режалаштирганини айтди. 

У аввалроқ муфтийнинг биринчи ўринбосари, “Ҳазрат Султон” масжидининг бош имоми бўлиб ишлаган. 

42 ёшли Наврўзбай Тағанули Тошкентдаги Имом Бухорий номидаги ислом инстутитини тамомлаган, Мисрда ва Қозоғистонда таҳсил олган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нега баъзи давлатларда амалдорлар «қурбон» қилинади?

1494 16:45 21.01.2023

Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига қўйилди 

946 16:35 16.01.2023

Мубашшир Аҳмад: «Мустамлака бўйинтуруғини бўйнимизга қайта илмайлик!»

1622 10:28 16.01.2023

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди

1400 10:11 16.01.2023

Quramax судланди

976 15:30 13.01.2023

Ташкент шаҳрига бош имом-хатиб вазифасини бажарувчи тайинланди

3300 16:42 04.01.2023
« Орқага