Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт қатнови вақтинча чекланади

613

Паралимпия қатнашчиларини кутиб олиш маросими ўтказилиши сабаб қайси кўчалар вақтинчалик ёпилиши маълум қилинди.

Токио-2020 XVI ёзги Паралимпиадасида қатнашган Ўзбекистон делегацияси самолёти бугун, 6 август куни "Тошкент-3"  аэропортига соат 18:00 да етиб келиши режалаштирилган. Делегация 18:00 да аэропортдан Миллий паралимпия қўмитаси томон ҳаракатланади. 

Шу сабабли, 2021 йил 6 сентябрь куни соат 18:00 дан соат 23:00 га қадар:

— "Тошкент-3" аэропортидан Қумариқ кўчасига чиқишдан бошлаб Қумариқ кўчаси бўйлаб Бобур кўчаси кесишмасигача;

— Қумариқ ва Бобур кўчалари кесишмасидан Бобур кўчаси бўйлаб Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасигача;

— Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб Нукус ва Ойбек кўчалари кесишмасигача;

— Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Ойбек ҳамда Афросиёб кўчалари бўйлаб Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмасигача;

— Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов ва Алишер Навоий кўчалари кесишмасигача;

— Шароф Рашидов ва Алишер Навоий кўчалари кесишмасидан Алишер Навоий кўчаси бўйлаб Алишер Навоий ва Амир Темур кўчалари кесишмасигача;

— Алишер Навоий ва Амир Темур кўчалари кесишмасидан Амир Темур кўчаси бўйлаб Амир Темур ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасигача;

— Амир Темур ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Ислом Каримов ва Бешёғоч кўчалари кесишмасигача;

— Ислом Каримов ва Бешёғоч кўчалари кесишмасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб ушбу кўчада жойлашган Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси биносигача бўлган йўл транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тошкент Москвани муҳожирларни ишга жойлаштиришни енгиллаштиришга чақирди

394 18:05 27.10.2021

Ўзбекистондан Тожикистонга автобус қатнай бошлади

432 17:35 27.10.2021

Диққат: Тошкентнинг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

560 11:44 27.10.2021

Токсик чиқиндиларни кўп чиқарувчи вилоятлар аниқланди

583 11:35 26.10.2021

Тошкентда ислом банкчилиги ва молияси бўйича халқаро форум бошланди

504 17:37 21.10.2021

Тошкентнинг 12 дарвозаси қайта тикланади

647 16:05 20.10.2021
« Орқага