Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тошкентдаги масжидлар нега текширилди?

9801

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ижтимоий тармоқларда қўмита томонидан масжидлар асоссиз, ёппасига текширилаётгани, бундан кўзланган мақсад – диний соҳа вакилларини яна босим остига олиш, уларни жазолаш экани ҳақида маълумотлар тарқатилди. Қўмита бунга ўз муносабатини билдирди.

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 946-сон қарори билан тасдиқланган Дин ишлари бўйича қўмита низомининг 12-бандига кўра, Қўмита диний ташкилотларга фаолиятини амалга оширишда ташкилий, ҳуқуқий ва методик ёрдам кўрсатади. 

Жорий йилнинг февраль ойида икки ташкилот масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан Тошкент шаҳридаги масжидларга ташкил этилган ташрифлар ҳам шулар жумласидандир.

Айтиш жоизки, диний соҳа ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳужжат юритиш бўйича касбий кўникмаларини ошириш бугунги кун талаби ҳисобланади.

Аниқланган айрим муаммоли ҳолатлар ҳақида имом-хатибларга ушбу камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар, шунингдек, масжид ҳужжатларининг юритилиши юзасидан амалий-услубий тушунтиришлар берилди”, дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, Миробод туманидаги “Ал Бадр”, Олмазор туманидаги “Дўстжонбой”, Учтепа туманидаги “Абу Ҳурайра” ва “Азиз ота” ҳамда Юнусобод туманидаги “Камолиддин Ориф ал-Бухорий” масжидларининг таҳоратхонаси торлиги, бу ҳолатнинг аҳолига ноқулайликлар келтириб чиқараётгани сабабли уларни кенгайтириш ва таъмирлаш, “Имом Ҳасан” ва “Кўкча Оқтепа” масжидлари хонақоҳлари ва таҳоратхоналари таъмирталаб ҳолатда экани сабабли уларни қайта қуриш бўйича тегишли тавсиялар берилиб, ҳамкорликда янги бинолар лойиҳаларини ишлаб чиқишга келишиб олинган.

“Келгусида амалга ошириладиган ишлар ҳақида Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий веб-сайтида маълумот берилиб борилади.

Шу ўринда, аҳоли орасида турли нохолис маълумот тарқатаётганларга нисбатан, воқеъликка холис ёндашиш ва жамоатчиликка тўғри хабар етказишни тавсия қиламиз!”, дейилади Диний қўмита муносабатида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний идорамиз ҳам муносабат билдирди

6717 22:00 27.10.2020

Россиянинг икки ҳудудида жума намозига қўйилган тақиқ олиб ташланди

352 12:00 14.08.2020

Тузатиш: масжидлар ҳафтада тўрт кун эмас, ҳар куни ишлайди... 

3945 07:16 13.08.2020

Масжидлар фаолият бошлайди. Қандай талаблар асосида?

1866 00:02 13.08.2020

Масжидлар фаолият бошлашига оид йиғилиш бўлиб ўтди

2406 13:24 10.08.2020

Ҳаж ва умра бўйича расмий баёнот

1337 17:27 23.06.2020
« Орқага