Янгиликлар

Тошкентдаги наркотик дўкон рекламаси ёхуд  журналист “участкавой”га нега тушунтириш хати ёзгани маълум бўлди 

4770

Бироз аввал сайтимизда Тошкентда наркотик дўкон рекламаси пайдо бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Энди бизга маълум бўлган айрим тафсилотлар билан ўртоқлашсак...

Мазкур реклама баннерлари Қозоғистонда ҳам бўлган ва у қозоқ журналистларнинг эътиборига тушган. Қизиқишлар натижасида ушбу реклама наркотиклар онлайн дўконларига тегишли экани ойдинлашган. Бу ҳақда қўшни давлатдаги vlast.kz сайти шундай ёзади:

"Чоршанба куни ижтимоий тармоқларда тақиқланган пулларни сотиш учун сайтни реклама қилган шаҳар баннерларининг скриншотлари тарқатилди. Ижтимоий тармоқлардан олинган скриншотлар шуни кўрсатадики, Олмаотада баннер Абай-Кунаев чорраҳасида жойлашган. Расмийлар гиёҳванд моддаларни реклама қилиш қандай оқибатларни келтириб чиқаришини яхши билишади, албатта.

Абайга ўрнатилган баннерда нима реклама қилинганлиги аниқ эмас: "Онас Жас, Биринши Бол" сўзлари ишлатилган ("Буни қилинг, биринчи бўлинг") ва қувноқ ёшларнинг тасвирлари. Шунингдек, баннерда компаниянинг номи ва сиз сайтга киришингиз мумкин бўлган QR коди кўрсатилган. Сайт фақат ВПН-дан фойдаланган ҳолда очилади, шунингдек танлов шартлари ва дори-дармонларни ёпиштирилган реклама билан таъминланган. Компаниянинг шериклари баъзи таниқли қозоғистонлик винерларни қайд этишди. Рўйхатдан ўтаётганда, сайт меҳмонни бошқа манзилга ўтказади, у эрда турли тоифадаги товарлар ва этказиб берувчилар рўйхати келтирилган. Сайт, шунингдек, 1000 рубл миқдорида рўйхатдан ўтиш учун мукофот олишни таклиф қилади...” (иқтибос тугади).

Ташқи ишлар вазирлигида Рейтер ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири сифатида аккредитация қилинган Муҳаммадшариф Маматқуловга Қозоғистондаги ҳамкасблари боғланиб, юқоридаги реклама Тошкентда ҳам мавжудлигини ва унинг тахминан қаерда жойлашганини айтишади. Журналист айтилган жойга боради ва чиндан ҳам ўша рекламага дуч келади.

Фуқаролик позициясига кўра, Муҳаммад Шариф ака Ички ишлар вазирлигининг ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, вазият бўйича ахборот беради. Вазирлик масъуллари топшириғи билан маҳалла профилактика нозири журналистга боғланиб, ундан тегишли тартибда тушунтириш хати олган.

Ҳозирча бор гап шу!

Ушбу масала юзасидан тегишли ташкилотлар билан боғланиш ҳаракатидамиз. Янги маълумотларга эга бўлишимиз заҳоти зудлик билан эълон қиламиз.

 

Абдулазиз Муборак

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонда ўлим жазоси бекор қилинди

149 19:20 24.09.2020

Ливияга қурол ташиган Қозоғистон авиакомпаниялари фаолияти тўхтатилди

566 09:09 24.09.2020

Қозоғистонда ягона бўлган экомасжид очилишига тараддуд кўрилмоқда 

808 18:02 13.09.2020

Алматида йирик масжид барпо этиляпти

463 09:38 09.09.2020

Чўлда қурилган намозгоҳ бузилмайди, аммо...

1380 14:05 08.09.2020

Ўзбекистон Тожикистонга газ экспортини тўхтатди 

1058 08:12 05.09.2020
« Орқага