Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тошкентдаги Президент университети 8000 талабага мўлжалланади

906

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 15 январь куни пойтахт туман ҳокимлари,сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва Юнусобод тумани ёшлари билан учрашувда маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

«Биз президент университетини қурамиз. Оксфорд таълимини биринчи марта Ўзбекистонда жорий қилмоқчимиз. Британиянинг таълим соҳаси дунёда биринчи ўринда туради. Биз янги президент мактабларини очдик, энди 8000 талабага мўлжалланган янги президент университетини очамиз. Барча домлалари чет элдан бўлади», - деди давлат раҳбари.

«Бизнинг болаларимиз чет элга кетишади - уларнинг 50 фоизи қайтиб келмайди. «Энг катта ақл» кетаяпти. У ердаги шароит уларга ёқади, ойлик катта. Аммо энди мен шу шароитларни яратиб, уларни ўзимизда ўқитмоқчиман. Кетмасин болаларимиз», — дея таъкидлади президент.

Университетнинг очилиш санаси ҳақида хабар берилмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тиловат йўналишида қатнашувчи қорилар билан танишинг!

116 22:00 01.03.2021

Саудия Арабистони армиясида энди аёллар ҳам хизмат қилиши мумкин

182 21:30 01.03.2021

Помпейда беҳаё безакли арава топилди

929 21:00 01.03.2021

Мен мушукка яхшилик қилдим, эгаси эса...

414 20:30 01.03.2021

Журналист, блогер ва ижтимоий фаол инсонлар алоҳида қатламми?

150 18:44 01.03.2021

Теҳрон ядровий битим бўйича музокарани рад этди. Вашингтон афсусда

393 14:34 01.03.2021
« Орқага