Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тошкентга British Аirways самолёти фавқулодда қўнди

1238

Бугун эрталаб British Аirways авиакомпаниясининг Исломободдан Лондонга учаётган Boeing 777-200ER самолёти Тошкент халқаро аэропортига фавқулодда қўнган эди.

Бунга самолёт бортида бўлган бир йўловчининг тўсатдан тоби қочгани сабаб бўлган.

«British Аirways авиакомпанияси томонидан амалга ошириладиган Исломобод-Лондон рейсининг 83 ёшли йўловчиси ўзини ёмон ҳис қилган ва кема командири Тошкентга фавқулодда қўнишга қарор қилган, лекин йўловчи қўнган заҳоти вафот этди», деб хабар берган аэропорт вакили. 

«Аэропорт маъмурияти бу ҳолатларда керакли ҳужжатларни расмийлаштириш қачон якунланишини ва самолёт ўз манзилига учиб кетишини ҳозирча билмайди», деб қўшимча қилган аэропорт вакили. 

Самолёт ҳозиргача захира тўхташ жойида турибди, йўловчилар эса транзит залида жойлаштирилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мунофиқларнинг аломатлари, белгилари ва сифатлари

580 22:50 17.01.2022

Соқолни тақиқлаган супермаркет ходимига чора кўрилди

1327 22:25 17.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Бир мажлисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш

233 22:05 17.01.2022

Муфтийнинг садоқатли мушуги

755 21:05 17.01.2022

Динимни ўрганаман: бировнинг номидан закот бериш ҳақида

298 20:35 17.01.2022

Назарбоев Тоқаев билан «қаттиқ музокаралар» олиб бормоқда - The Guardian

1525 20:03 17.01.2022
« Орқага