Тошкент шаҳрига янги бош имом хатиб тайинланди

14:05 25.08.2019 1692

Тошкент шаҳрига янги бош имом хатиб тайинланди. Андижон вилоят бош имом хатиби сифатида ишлаб келган Нуриддин Холиқназаров ушбу вазифага тайинланган. Бу ҳақда Azon.uz манбаси хабар бермоқда.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Ҳазрат Усмонхон Алимов раислигида бўлиб ўтган йиғинда Тошкент шаҳар бош имом хатиби вазифасини бажариб келган Раҳимберди домла Раҳмонов илмий ишлар ва изланишлар муносабати билан вазифасидан озод этилгани айтилган.

Ҳозирда Раҳимберди Раҳмонов «Минор» масжиди имом хатиби ҳисобланади.

 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!