Трамп америкалик ҳарбийларни Суриядан тезроқ қайтаришни истаяпти

23:30 16.04.2018 422

Трамп америкалик ҳарбийларни Суриядан тезроқ қайтаришни истаяпти

Президент Дональд Трамп америкалик ҳарбийларни Суриядан тезроқ қайтаришни истамоқда. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Сара Санденрс бугун маълум қилди.

“Биз ИШИДни буткул йўқ қилиш ва жангарилар қайтишининг олдини олиш учун шароит яратишга қарор қилдик”, – деди Сандерс.

Унинг айтишича, Вашингтон ўз иттифоқчиларидан минтақада хавфсизликни таъминлаш учун ҳарбий ва молиявий соҳада кўпроқ масъулият олишларини кутмоқда.  

Аввалроқ Франция президенти Эмманюэль Макрон BFM TV телеканали эфирида америкалик аскарлар Сурияда узоқроқ қолиши учун Трампни кўндирганини айтган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!