Трамп АҚШнинг яна бир давлатдаги элчиси номзодини маълум қилди

19:30 18.02.2019 341

АҚШ президенти Дональд Трамп Дэвид Саттерфилдни мамлакатнинг Туркиядаги элчиси сифатида таклиф этди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги Оқ Уй берган баёнотга таяниб хабар берди.

У мазкур лавозимга ҳали расман тайинланмади чунки у Сенат томонидан тасдиқланиши керак.

“Элчи Саттерфилд 2009 йилдан 2013 йилгача ҳамда 2014 йилдан 2017 йилгача Италия пойтахтидаги ”Кўп миллатли кучлар ва кузатувчилар”нинг бош директори бўлиб хизмат қилди”, дейилади Оқ Уйнинг берган баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда АҚШнинг Афғонистондаги элчиси Жон Басс 2014 йилдан 2017 йилгача АҚШнинг Туркиядаги элчиси сифатида фаолият юритган эди. У 2017 йилда Анқарани тарк этгач унинг ўрни ҳозиргача бўш қолаётган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!