Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Трамп бир яхшилик қилиб кетмоқчи...

3379

Интерфакс агентлигининг маълумотларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг ишончли вакилларига Оқ уй раҳбарининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флинни афв этишни режалаштираётганини маълум қилган.

Флиннинг авф этилиши Трамп АҚШ президентлигидан кетишдан олдин амалга оширадиган авфларнинг бир қисми бўлади.

Майкл Флинн 2017 йилда Россиянинг АҚШдаги элчиси бўлган Сергей Кисляк билан Россия Федерациясига қарши санкциялар мавзусини муҳокама қилгани ҳақидаги маълумотни ОАВда эълон қилганидан кейин истеъфога чиқди.

Кейинчалик, Федерал қидирув бюроси Флинни ушбу мавзу бўйича саволларга ёлғон жавоб бераётганда ушлади. У адлия билан келишув тузди ва айбига иқрор бўлди. Бироқ, 2020 йил баҳорида АҚШ Адлия вазирлиги ФБРни Флинни сўроқ қилиш учун етарли асослари йўқ деган хулосага келди ва у ўз айбини тан олишдан бош тортди.

Энди суд идоралари унга қўйилган барча айбловларни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилмоқда ва ҳукм чиқариш жараёни тўхтатилган.

2019 йил март ойида Махсус прокурор Роберт Мюллер гуруҳи Россиянинг 2016 йилдаги АҚШ сайловларига аралашганлиги тўғрисидаги ҳисобот устида иш олиб борди ва уни АҚШ Бош прокурорига тақдим этган. У Конгрессга ёзган хатида терговчилар Россия Федерацияси ва Трампнинг сайловолди штаби ўртасида тил бириктирув аломатлари аниқланмаганлигини эълон қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Трампдан зарар кўрган мигрантларга 1 миллиард доллардан кўпроқ пул тўланиши мумкин

384 14:45 29.10.2021

Трамп: «Байдендан кейин АҚШ йўқ бўлиб кетади...»

2070 22:20 17.09.2021

Трамп Хитойдан коронавирус сабабли 10 триллион доллар талаб қилди

1226 11:25 07.06.2021

Хитой АҚШ билан ҳамкорлик қилишга тайёр, фақат шарти бор...

1439 19:05 21.03.2021

Трампга импичмент эълон қилинди

2097 09:06 14.01.2021

Трамп Американинг эски анъанасини бузмоқчи

2376 08:16 09.01.2021
« Орқага