Трамп: «Биз халқаро қурол-яроғ савдосига оид шартномадан чиқамиз»

10:00 27.04.2019 929

АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма штатлар 2013 йилда имзоланган халқаро қурол-яроғ савдосига оид битимдан чиқишини эълон қилди. Бу шартномага АҚШнинг олдинги президенти Барак Обама имзо чеккан эди.

Жума куни Трамп АҚШнинг қурол-яроғ соҳасидаги ҳуқуларини ҳимоя қиладиган «Миллий қурол-яроғ иттифоқи» ташкилоти олдида сўзлаган нутқида: «Биз шартномадан имзомизни олиб ташлаймиз… Сенатдан шартномани ратификация қилиш жараёнини тўхтатишни талаб қиламан», деган.

Мазкур халқаро қурол-яроғ тижорати шартномаси 2013 йилда тузилган бўлиб, 2014 йил 24 декабрда кучга кирган. Унга дунёнинг 130 давлати имзо чеккан. Улар орасида Европанинг барча давлатлари, Африка, Лотин Америкасининг бир қанча давлатлари, Австралия, Япония ва бошқа давлатлар бор.

Шартнома қурол-яроғ савдоси билан шуғулланадиган давлатларнинг халқаро қонунларни бузмаслигини, террочилар ва инсониятга қарши жиноятлар амалга оширувчиларга қурол сотилмаслигини назорат қилади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!