Трамп: “Биз “нопок мамлакатлар” – Африка ва Лотин Америкасидан келган муҳожирларни қабул қилмаслигимиз керак”

10:00 13.01.2018 566

АҚШ ОАВ пайшанба куни Дональд Трампнинг Ҳаити ва “нопок” деб сифатлаган Африка мамлакатларидан келган муҳожирларни қабул қилмасликка чақиргани ҳақидаги хабарни тарқатди.

"Анадўлу" нашрининг ёзишича, Трамп Африка ва Лотин Америкасидан келган муҳожирларни бир нечта йиғилишларда “Нопок мамлакатлардан келувчилар” деб атаган.

Трамп 2017 йилнинг 20 январида ҳокимиятга келганидан бери муҳожирлар сиёсатини қаттиқлаштиришга уриняпти.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!