Янгиликлар

Трамп: “Эрон олов билан ўйнашяпти”

1384

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронни яна бир бор огоҳлантириб, бойитилган уран ишлаб чиқариш бўйича қоидаларга риоя қилишга чақирди. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.

“Биласизларми, сизлар нима билан ўйнашяпсизлар? Менимча, олов билан ўйнашяпсизлар”, – деди Трамп 1 июль куни.

Трамп шу куни аввалроқ Эрон раҳбарлари ўз позициясини ўзгартирмагунча уларга максимал даражада босим ўтказилишини маълум қилди. АҚШ раҳбариятининг фикрича, озроқ бойитилган уран ишлаб чиқариш бўйича Эрон билан тузилган битим хато эди.

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео эса Эрон халқаро ҳамжамиятни ўз ядровий дастури билан шантаж қилишда ва минтақа хавфсизлигига таҳдид яратишда давом этаётганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Эрон 3,67 фоизгача бойитилган уран миқдорини 300 килограммдан оширганини маълум қилди. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ҳам Эроннинг кам бойитилган уран бўйича чекловдан ошганини тасдиқлади.

Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги ихтилоф Эрон ядровий келишув бўйича мажбуриятларнинг айримларини бажаришни рад этганидан кейин янада кучайди. АҚШ ушбу келишувдан 2018 йилнинг майида чиққан ва Эронга нисбатан санкцияларни тиклаган.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаластинликлар тинчликдан ҳам аввал адолатга муҳтож

499 17:00 18.11.2019

Жонсон ва Трамп чексиз ҳокимият учун курашмоқда

473 12:30 17.10.2019

Трамп Туркияга нисбатан санкциялар жорий қилиш бўйича фармонни имзолади

226 09:20 15.10.2019

Трамп ва унинг ёлғонлари

1644 14:05 08.10.2019

Собиқ мулозим Дональд Трамп ташқи сиёсатини кескин танқид қилди

754 20:35 23.09.2019

“Толибон”: Энг кўп америкаликлар азият чекади

2594 08:30 09.09.2019
« Орқага