Таҳлил

Трамп ҳақидаги видео ҳақиқатмиди?

7531

Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда бир видео тарқалдики, уни кўриб, киши таажжубланиши шубҳасиз. Унда АҚШ президенти дональд Трамп нутқ сўзлаётган бир пайтда қаердандир “Аллоҳу Акбар” деган такбир овози эшитилади ва президент сескиниб кетади. Дарров атрофини махсус хизмат ходимлари қуршаб, унинг хавфсизлигини таъминлагандек бўлади. Бу биринчи видеода мавжуд:

Видео

https://www.youtube.com/watch?v=SCw1xgFz0VQ

Видео шу қадар усталик билан монтаж қилинганки, унинг фейк эканлигини аниқлашнинг ўзи бир маҳол иш. Аммо оригинал видеога эътибор қаратсак, аслида воқеа буткул бошқача бўлганини кўришимиз мумкин. Президентлик арафасидаги нутқ сўзлаётган Трампга одамлардан бири ўзини отади. Тўсиқдан ошиб, қандайдир ғалати ҳаракат билан талпинаётганида, соқчилар томонидан тўхтатилади. Бу жараён бироз вақт олади, аммо кейин ҳаммаси ўрнига тушади ва президент ўз нутқини сўзлашда давом этади.

Видео

https://www.youtube.com/watch?v=R1QL1MmyMhQ&app=desktop

Аслида унинг ижтимоий тармоқларга тарқалганига анча бўлганди ва бу яна бир бор юз берди. Юртимизда Телеграм мессенжери ривожлангани боис бу каби видеолар одамларга тез етиб боради ва унга ишониш хиссини оширади. Табиийки, бунда Телеграм каналланининг ҳам ўрни бор. 

Доналд Трамп Эрон ҳақида баёнот берди

Барчадан сўраб қолардикки, бу каби ҳолатларга ишониб қолманг ва кимларнингдир манипульяциясига учманг. Дин душманлари бизнинг такбиримиз — “Аллоҳу Акбар”ни салбий оҳангда ишлатишларига йўл қўймайлик. Зеро Аллоҳ буюк ва Ундан ўзга илоҳ йўқ.

Тошкандий

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШда коронавирус бўйича махфий матбуот анжумани ўтказилади

591 10:20 25.02.2020

“Россия Трампнинг қайта сайланишини истаяпти”

772 16:30 21.02.2020

Фаластин икки ҳафта ичида тинчлик шартномасини имзолашга тайёр

909 23:20 17.02.2020

Исроил ва АҚШ Ғарбий соҳилнинг харитасини қайтадан тузяпти

447 14:40 17.02.2020

Саудия шаҳзодаси Трампнинг “тинчлик режаси” ҳақида: “Франкенштейннинг ижоди”

1105 15:20 14.02.2020

Маҳмуд Аббос Фаластин харитасини пишлоққа ўхшатди

903 14:20 12.02.2020
« Орқага