Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Трамп Хитойдан коронавирус сабабли 10 триллион доллар талаб қилди

1303

Американинг собиқ президенти Донадьд Трамп коронавирус пандемияси оқибатида ҳалок бўлганлар ва етказилган зарарлар учун Хитой АҚШ ва бошқа давлатларга 10 триллион доллар товон тўлаши кераклигини таъкидлади.

«Албатта, бу камайтирилган сумма», – деди Трамп Шимолий Каролинада бўлиб ўтган республикачилар конференциясида. Унинг фикрига кўра, дунё давлатлари Пекиндан товон талаб қилиши зарур.

Трамп президентлик даврида ҳам Хитойни коронавирусни тарқатишда айблаган ва касалликни «Хитой вируси» деб атаган эди.
Ҳозирги президент Жо Байден эса май ойи охирида АҚШ разведкасига коронавируснинг келиб чиқиши бўйича барча версияларни, хусусан, вирус лабораториядан тарқалган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминни ўрганишга кўрсатма берди. Байденнинг сўзларига кўра, америкалик разведкачилар коронавируснинг келиб чиқиши бўйича якдил фикрда эмас: баъзилари пандемиянинг бошланишини лабораториядаги ҳодиса билан боғласа, бошқалари вирус касаллангандан ҳайвондан одамга юқиши оқибатида тарқалганига ишонмоқда.

Байденнинг соғлиқни сақлаш бўйича собиқ маслаҳатчиси Энтони Фаучи ҳам аввалига вируснинг ҳайвондан одамга юққанини айтган эди. Бироқ яқинда у Covid-19 табиий йўл билан келиб чиққанига энди ишонмаётганини маълум қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Трамп яна АҚШ президентлигига даъвогар

243 09:20 17.01.2022

Трамп жонажон дўсти Нетаньяҳуни сўкди

1650 15:10 11.12.2021

Мексика-АҚШ чегарасида 4 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди

2061 12:20 10.12.2021

Трампдан зарар кўрган мигрантларга 1 миллиард доллардан кўпроқ пул тўланиши мумкин

490 14:45 29.10.2021

Трамп: «Байдендан кейин АҚШ йўқ бўлиб кетади...»

2174 22:20 17.09.2021
« Орқага