Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Трамп каттагина маблағ эвазига Суданни “қора рўйхат”дан чиқармоқчи

446

АҚШ президенти Дональд Трамп Судан террорчилик ҳужумлари қурбонлари ва уларнинг оилаларига товон тўлагандан кейин террорчилиликка ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатидан чиқарилишини билдирди. 

«Ажойиб янгилик! Тобора кўпроқ катта муваффақиятларга эришаётган Суданнинг янги ҳукумати америкалик терроризм қурбонлари ва уларнинг оилаларига 335 миллион доллар тўлашга рози бўлди», – дея ёзди Трамп Твиттердаги саҳифасида. 

Унинг фикрича, бу «Америка халқи учун адолат» ва Судан учун «катта қадам»дир. 

Вашингтон террорчиликни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатини илк бор 1979 йилнинг декабрида тузган ва унга Ливия, Ироқ, Яман, Сурия киритилган. Судан эса рўйхатга 1993 йилнинг августида, Эрон ва Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати билан алоқалари туфайли киритилган. Терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатига киритилган мамлакатларга нисбатан турли иқтисодий ва молиявий санкциялар қўлланади.

Яқинда Исроил билан алоқа ўрнатиши эвазига Судан ушбу “қора рўйхат”дан чиқарилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ: қора танли қулларнинг авлодларига товон тўланадими?

356 08:35 03.10.2020
« Орқага