Янгиликлар

Трамп маъмурияти Саудия Арабистонига атом бомбаси яратишга ёрдам берадими?

920

АҚШ Конгрессининг Назорат қўмитаси президент Дональд Трамп маъмуриятининг Саудия Арабистонига ядровий технологиялар сотиш режасини текшириш ташаббуси билан чиқди.

Қўмитанинг кеча, 19 февраль куни эълон қилинган ҳисоботида айтилишича, бу АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдиддир ва Саудия Арабистонига атом бомбаси яратиш имкониятини беради.

Маълум бўлишича, Трамп маъмуриятидаги айрим юқори лавозимли шахслар Саудия Арабистонидан ўнлаб атом электр станциялари қурилишини кўзда тутувчи келишувни қўллаб-қувватлаган. Устига-устак, Америка ядро технологияларини улардан хавфсиз фойдаланиш кафолати бўлмаган ҳолда бериш кўзда тутилган. Ҳисоботда мазкур келишувнинг бенефициари Трампга яқин кишилар бўлиши мумкинлиги қайд этилган.

Бундан ташқари, келишувда Трампнинг куёви Жаред Кушнерга қарашли компаниялар билан яқин алоқаларга эга Brookfield Asset Management компаниясининг ҳам қатнашиши белгиланган.

Назорат қўмитасининг ҳисоботи Оқ уйнинг исми ошкор этилмаган ходимлари берган маълумотларга таянган. Ядровий келишув Америка қонунчилигига зид бўлиши мумкин, чунки бу ҳақда Конгресс хабардор қилинмаган.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Доналд Трамп Эрон ҳақида баёнот берди

2409 22:21 08.01.2020

Дональд Трампнинг ўрнини бошқа исломофоб эгаллаши мумкин

1387 11:30 18.12.2019

Фаластинликлар тинчликдан ҳам аввал адолатга муҳтож

596 17:00 18.11.2019

Жонсон ва Трамп чексиз ҳокимият учун курашмоқда

597 12:30 17.10.2019

Трамп Туркияга нисбатан санкциялар жорий қилиш бўйича фармонни имзолади

395 09:20 15.10.2019

Трамп ва унинг ёлғонлари

1891 14:05 08.10.2019
« Орқага