Янгиликлар

“Трамп сурияликларнинг нефтини эгаллаб олмоқчи”

798

АҚШ Суриянинг нефтга бой Дайр-аз-Зор вилоятида иккита янги ҳарбий база очишга киришди, дея хабар бермоқда «Анадолу» агентлиги.

Бунинг учун ҳудудга қурилиш техникаси, қўшимча 250-300 атрофида аскар ва қурол-аслаҳа жўнатилган. Хусусан, 28 октябрь куни Ироқдан 170 та транспорт воситасидан иборат америкалик ҳарбийлар карвони келган.  

23 октябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп америкалик ҳарбийлар Сурия шарқидаги нефть конларининг хавфсизлигини таъминлашини маълум қилган ва бу конлар жангариларнинг қўлига ўтмаслиги кераклигини таъкидлаган эди.

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзоси Тулси Габбард эса президент Трампни Сурия халқига тегишли нефтни эгаллаб олишга уринишда айблади. “Энди у АҚШ қўшинларини Сурияда ИШИДга қарши курашиш учун эмас, АҚШга тегишли бўлмаган нефть конларини қўриқлаши учун қолдирмоқчи”, – деди у.

УЛАШИНГ:

« Орқага