Трамп Туркияга: «Бу иш ҳали тугамади, нима бўлишини энди кўрамиз»

09:18 18.08.2018 3130

АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия суди черков руҳонийси Эндрю Брансонни уй қамоғидан озод этиш сўровини иккинчи марта рад этганига муносабат билдирди.

“Спутник” хабарига кўра, АҚШ раҳбари Туркияни нодўстона ҳаракатда айблаган.

“Пастор Брансон ажойиб инсон. Жосус деб сохта айблов эълон қилишди, у жосус эмас. Ҳозир судланяпти, албатта, бунга суд дейиш мумкин бўлса. Пасторни анча олдин қайтариб беришлари керак эди, менимча, Туркия жуда ёмон ҳаракат қилди, бу иш ҳали тугамади. Буни қабул қилмаймиз, одамларимиз ушлаб тура олишмайди, нима бўлишини энди кўрамиз”, – деб айтган Трамп. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!