Янгиликлар

Трамп: “Яна беш-олти араб давлати Исроил билан алоқа ўрнатади”

826

Кеча, 15 сентябрь куни Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) АҚШ пойтахти Вашингтонда Исроил билан дипломатик алоқа ўрнатиш бўйича битим имзолади.

Битимга БАА номидан Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ ибн Зайёд, Баҳрайн номидан Абдуллатиф ибн Рашид ва Исроил томонидан бош вазир Биньямин Нетаньҳу қўл қўйди. Оқ уйда ўтказилган ушбу маросимда қатнашган АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, яқинда яна беш-олти араб давлати Исроил билан алоқа ўрнатади. Бироқ у айнан қайси давлатлар эканлигини ошкор этмади. Шунингдек, Трамп Исроил ўз тарихи давомида атиги иккита араб давлати (Миср ва Иордания) билан келишувга эришганини, АҚШ эса бу ишни бир ойдаёқ уддалаганини таъкидлаб ўтди.  

Вашингтонда Исроил билан битим имзоланаётган бир пайтда Фаластинда бу битимга қарши норозилик намойишлари ўтказилаётган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Трампнинг Эронга пўписаси: “Ҳар қандай ҳужумнинг жавоби минг карра оғирроқ бўлади”

680 15:05 15.09.2020

Араб қироллари Трампнинг қайта сайланишидан манфаатдор

627 16:15 11.08.2020

АҚШ ЖССТ аъзолигидан расман чиқяпти, лекин...

622 12:49 08.07.2020

Трамп бункерда яшириниб ўтирди

1480 19:31 01.06.2020

Трамп ижтимоий тармоқларнинг “қулоғини чўзиб” қўймоқчи

750 15:00 29.05.2020
« Орқага