АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти жанубий чегарани кесиб ўтган, собиқ президент Доналд Трамп олиб бораётган миграция сиёсати натижасида оилалари ажралиб қолган муҳожирларга товон пули тўлаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга таяниб хабар берган.
Уларнинг сўзларига кўра, жабрланган оиланинг ҳар бир аъзосига вазиятга қараб 450 минг долларгача пул тўланиши мумкин. Умумий ҳисобда Америка расмийлари бу мақсад учун миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратиши кўзда тутилган. Ҳозиргача 940 га яқин муҳожир оила зарарни қоплаш учун даъво аризаси билан чиққан.
Қўзғатилган даъволардан бирида оилалар манфаатларини ҳимоя қилувчи инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, Трампнинг миграция сиёсати доирасида 5,5 мингга яқин қочқин бола ота-онасидан ажратилгани айтилади.
Шу билан бирга, АҚШ расмийлари сўнгги 12 ой ичида Мексика чегарасида рекорд даражада – 1,7 миллион одамни ҳибсга олган, бу аввалги даврга нисбатан қарийб тўрт баравар кўп.