Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Трампга сиғинадиган ҳиндистонлик аламдан ўлиб қолди

9059

АҚШ президенти Дональд Трампнинг ҳиндистонлик ашаддий мухлиси унинг коронавирусга чалинганини эшитиб, қаттиқ сиқилганидан ўлиб қолди. 

Indian Express нашрининг ёзишича, 40 ёшли Бусса Кришна ҳар куни АҚШ президентига сиғинар эди. Трамп ва унинг рафиқаси коронавирусга чалинганидан хабар топгач, иштаҳаси йўқолди. У Трампга соғлиқ тилаб, йиғлаганча видеолар олди ва Фейсбукдаги саҳифасига жойлаб борди. 11 октбярь куни юрагини чангаллаган ҳиндистонликни касалхонага олиб боришди, бироқ у аллақачон ўлиб бўлганди. 

Бусса Кришна тўрт йил аввал АҚШ президентини тушида кўргач, унга сиғинишни бошлаб юборган, уйини эса “Трамп ибодатхонасига айлантирган: Трампнинг ҳайкалини ўрнатган, ҳамма ёққа унинг расмини илиб чиққан. Бундан ташқари, Трампнинг тасвири туширилган футболка кийиб юрган, ташқарига чиққанида Трампнинг расмини ўзи билан олиб кетган.  

Бусса Кришна АҚШ президенти билан шахсан учрашишни орзу қилар эди. Орзусига етолмади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БАА, Исроил ва АҚШ инвестиция жамғармаси тузадиган бўлди

232 19:35 20.10.2020

Трамп каттагина маблағ эвазига Суданни “қора рўйхат”дан чиқармоқчи

232 14:00 20.10.2020

АҚШ россиялик разведкачиларни киберҳужумда айблаяпти

240 13:10 20.10.2020

Исроилдаги музей араб давлатлари раҳбарларини тақдирлади

441 08:20 20.10.2020

Озарбайжон армияси 13 та қишлоқни озод қилди

878 13:35 19.10.2020

Баҳрайн ва Исроил ўртасида дипломатик алоқалар расман бошланди

180 10:05 19.10.2020
« Орқага