Янгиликлар

Трампнинг сўзлари Афғонистон раҳбариятига ёқмади

725

Афғонистон раҳбарияти АҚШ президенти Дональд Трампни Афғонистондаги урушда ўн кун ичида ғалаба қозона олиши ҳақидаги гапига аниқлик киритишга чақирди. Бу ҳақда Tolo News Президент маъмурияти баёнотига асосланиб хабар бермоқда.

“Афғон халқи қайсидир хориж давлати унинг тақдирини хал қилишига рухсат бермаган ва рухсат бермайди. Биз АҚШнинг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз, бироқ мамлакатнинг тақдири хорижлик етакчиларнинг учрашувида, афғон раҳбариятининг иштирокисиз белгиланиши мумкин эмас”, – дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, Афғонистон томони Вашингтондан дипломатик каналлар орқали Трампнинг позицияси бўйича тушунтириш кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Дональд Трамп Покистон бош вазири Имрон Хон билан учрашди. Учрашувда АҚШ президенти Афғонистондаги урушни атиги бир неча кунда ўз фойдасига ҳал қилиши мумкинлигини, бироқ бунинг учун 10 миллион кишини ўлдирмоқчи эмаслигини айтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаластинликлар тинчликдан ҳам аввал адолатга муҳтож

499 17:00 18.11.2019

Жонсон ва Трамп чексиз ҳокимият учун курашмоқда

473 12:30 17.10.2019

Трамп Туркияга нисбатан санкциялар жорий қилиш бўйича фармонни имзолади

226 09:20 15.10.2019

Трамп ва унинг ёлғонлари

1644 14:05 08.10.2019

Собиқ мулозим Дональд Трамп ташқи сиёсатини кескин танқид қилди

754 20:35 23.09.2019

“Толибон”: Энг кўп америкаликлар азият чекади

2594 08:30 09.09.2019
« Орқага