Ислом

Тўғри гапни тўғри айтиш усули

859

Шайх Шаббир Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ шундай дер эдилар:

Ҳақ гап ҳақ услубда ҳақ ният ила айтилсин. Шунда ҳечам фитна пайдо бўлмайди. Лекин уч шарт бор:

Биринчи шарт шуки, гап ҳақ бўлсин.

Иккинчи шарт шуки, ният ҳақ (дуруст) бўлсин.

Тасаттур ҳаёдандир!

Олимнинг ҳайбати

Буюк ўтмиш саҳифалари. Салоҳиддин Айюбий Қуддусни қандай озод этганди?

Учинчи шарт шуки, услуб ҳам ҳақ (тўғри) бўлсин.

Агар бирор жойда ҳақни айтишлик натижасида фитна кўтарилса, жанжал пайдо бўлса, у ҳолда тушуниб олишлик лозимки, бу уч нарсадан бирортаси йўқолган эди. Ё гап ҳақ эмас эди. Ё гап ҳақ бўлса-да, лекин ният ҳақ (дуруст) эмас эди. Масалан, ўзини юксалтириш, бошқани эса ерга уриш мақсад эди. Ният бузуқ эди. Ёки агар ният ҳам дуруст бўлсада, у ҳолда услуб тўғри эмас эди.

Агар услуб ҳам тўғри бўлганда эди ва ният ҳам дуруст бўлганда эди ҳамда гап ҳам ҳақ бўлганда эди, у ҳолда фитна пайдо бўлмас эди. Ўша заҳоти ёки кейинроқ, қачон бўлса ҳам таъсир қилар эди.

 

"Аслааф ки таалибэ илмаана зиндаги" китобидан

Абдулқайюм Комил таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага