Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Тўғри яшанг

5069

Кичик масжидларимиздан бирининг ёш имоми бир гапни деярли ҳар жаноза намозида масжидга ҳозир бўлганлар ёдига солиб боради.
 
- Биз ҳаммамиз Оллоҳнинг ердаги гувоҳларимиз, - дейди у, жаноза намозидан олдин. - Агар биз у ёки бу маййит ҳақида фикр билдириб: «Фалончи жуда яхши одам эди. Раҳматли, бировнинг кўнглини оғритмай, одамларнинг ҳақини емай, бир умр халқ хизматида бўлиб, кўп дуолар олган эди. Оллоҳ раҳмат қилсин уни, жойи Жаннатда бўлсин, ётган ерини Қуръони каримнинг мунаввар нурлари ёритиб турсин», - десак, ҳеч шубҳа йўқки, Оллоҳ ушбу гувоҳлигимизни инобатга олади. Мабодо биз маълум бир банданинг ўлганини эшитиб: «Хайрият, ўша гўрсўхтанинг жони чиқиб, одамлар қутуладиган бўлди. Ишқилиб, ўлгани рост бўлсинда!» - дейдиган бўлсак, Оллоҳ ушбу гувоҳлигимизни ҳам инобатга олади.

Ҳаётим давомида муомаласи ўта қўпол, феъли жаҳлдор итнинг феълидан кўп фарқ қилмаган, одамларнинг кўнглини оғритиб, тақдирини ноҳақ бузиб ташлаган, кибр-ҳавоси ниҳоятда баланд, ён-атрофидаги одамларни оёғи билан кўрсатган, егани ҳар доим ҳам ҳалол бўлмаган оғзи шалоқ амалдор «инсон»ларни билар эдим. 

«Бечорашкаларга қийин бўлар эканда!» - дея хулоса чиқариб қўяман ҳар сафар, ёш имомнинг жаноза намозида айтган ушбу гапини  эшитиб.

Шундай яшангки, қадрли дўстлар, хотимангизни эшитиб, сизни таниган, билганлар: «Хайрият!...» - деб юборишмасин.

Шокир Долимов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Олмаотада бир кунда 2600 дан ортиқ одам ҳибсга олинди

92 11:35 17.01.2022

Германиядаги турк масжидида ёнғин содир бўлди

107 11:05 17.01.2022

«Россия қўшинлари Украина чегаралари яқинида қолади» – Песков

219 10:40 17.01.2022

Қозоғистонга кўчаётган қозоқларнинг асосий қисми Ўзбекистондан

553 09:56 17.01.2022

Трамп яна АҚШ президентлигига даъвогар

243 09:20 17.01.2022

Яманга ёрдам қисқарди, очлар сони ортди

220 08:23 17.01.2022
« Орқага