Таҳлил

Туҳмат тегирмони бошидаги ким?!

3199

Кабул Дусов ўзининг ижтимоий тармоқдаги Адолат ва тенгликни тарғиб этувчи чиқишлари, миллий менталитетимизни қўлловчи постлари ҳамда фавқулодда фаолиги, ҳозиржавоблиги билан минглаб, балки миллионлаб мухлисларга эга бўлди.

Муқаддас динимиз одоби, Қуръон ва ҳадислардан иқтибос келтириб қўйган айрим постлари кенг жамоатчилик томонидан шунақанги қизғин кутиб олиндики, юзлаб изоҳлар ва лайклар, ташаккурномаларни ўқиб охирига етолмайсиз.

Депутатнинг ютуқлардан айрим разил инсонларнинг пайтавасига қурт тушиб, Дусовни фикрларини нотўғри талқин қилиб уни халқда норозилик кайфияти уйғотишга уриниш , ҳатто экстремистик ғояларни тарғибот қилиш каби айбларни қўйишгача борди.

Кенг жамоатчилик ўзи доно оқни – оқ, қорани – қора қилиб ажратиб олади. Бундай тутуриқсиз фикр билдирган ва бир бировини фикрини маъқуллаётган троллар гурухи ўзларига қарши билдирилаётган минг – минглаб изоҳлардан чўчиб ёруғлик дан қочган таракандек ин-инига кириб кетишди.

Партия Сиёсий Кенгаши раиси туман кенгаши депутатига қарши

Ажойиб кунларнинг бирида Кабул Дусов шу кунларда омма эътиборида қизғин мухокама бўлаётган мавзу, яъни хотин-қизларимизнинг рўмоли тўғрисидаги ўз фикрини билдириб, Фейсбукдаги саҳифасига пост қўяди. Бу одатдагидек халқимизнинг кўнглидаги фикрлар эди.

Адолатдан саодат қарор ,

Шукур дея кўкрагинг кергин.

Лойиқ кўрсанг мени Кенгашга

Вакил қилиб овозинг бергин.

Депутат бу халқнинг ишончи,

Минбарларда янграган саси.

Шу боиским менда бўлсин жам,

Кўпчиликнинг руҳи – нафаси.

Бу пост билан бир кунда Фарғона вилоят ҳокимининг рўмолга ўрашга қарши аудиоси тарқалади. Аудиодаги сўзлар ҳар қандай одамни ғазабини қўзғаб туйғуларини жунбушга келтириб турган бир пайтда “Миллий тикланиш” демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Алишер Қодиров Кабул Дусовга қарши ўзининг фейсбук саҳифасига пост жойлайди.

Унинг фикрларини қўллаб бутун бошли МТДП марказий аппатати ходимлари ва вилоятлардан ҳам тайинланган ходимлар изоҳлар ёзишни бошлайдилар.

Дусовга қарши партиядошлари томонидан ёзилаётган аксарият изоҳлар маъноси, партиянинг энг катта раҳбарига сўзсиз бўйсуниш керак, Алишер Қодировдек партия лидерига қарши изоҳ ёзиб нотўғри иш қилганига шаъмалар бор эди. Бу изоҳларни ўқиган одамда Қобул Дусовни танқид қилиш орқали раҳбарига ўз садоқатини кўрсатишда мусобақалашгандек таассурот қолади.

Мени ёдимда қолган “ажойиб” изоҳ Баходир Мамаджанов исмли партия марказий аппатати ходими Алишер Қодиров билан бекорга тортишгани, энди 2019 йилги сайловларга номзодлар рўйхатидан Кабул Дусовни номзоди тушиб қолиши мумкинлигини ёзиб юборади. Таажжуб! Қачондан буён

Миллий тикланиш демократик партиясида номзодлар рўйҳатини шакллантириш белгиланган тартиб қоидаларга эмас, номзод билан раҳбарнинг ўртасидаги муносабатларга асосан олинадиган бўлиб қолди?!

Фарғонадан чиққан аудиони аламида тўлқинланиб турган фейсбук Алишер Қодировнинг сиёсий саводсизларча рўмолга қарши билдирган постидан жунбушга келди. Бир неча соатда Партия лидери ва унинг садоқатли ходимларига қарши бутун Ўзбекистон ва чет эллардан қарши минглаб аччиқ-аччиқ гаплар, айрим қони қайноқ ёшлардан хақоратли сўзлар оқими тинмади.

Кабул Дусовни обрўсини тўкмоқчи бўлганлар, ўзлари билмаган холда, уни обрўсини янада ошириб юбордилар. Қодировнинг пости минглаб норозиликларга сабаб бўлгани ортидан партия обрўси тушди, Кабул Дусов сал кам миллий қаҳрамон даражасида эътироф этилди.

Рустам Икрамов, депутат

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага