Тулкининг аҳмоқлиги

12:00 30.07.2019 984

Кунларнинг бирида тулки бир дарёнинг олдига келиб тўхтади, чунки унинг бориши керак бўлган жойи дарёнинг нариги томони эди. Шунда дарёнинг олдида турган туяни кўриб, олдига борди ва ундан бу дарёнинг чуқурлиги ҳақида сўради.

Туя: “Тизза баробарича”, – деди.

Тулки бу сўздан кейин дарёдан тезда ўтишни хоҳлади ва ўзини дарё томон отди. Дарё уни чўктира бошлади, шунда тулки кучининг борича сузишга ҳаракат қилиб, туяга: “Сен бу дарёнинг чуқурлиги тиззагача дединг, ваҳоланки, мен бу дарёда чўкмоқдаман”, – деди.

Шунда туя тулкига деди: “Чўкишинг ўзингнинг ахмоқлигингдан. Мен дарёнинг чуқурлигини ўзимнинг тиззам баробаричалигини сенга билдиргандим”.

Баъзида биз бировдан тўғри йўл ёки бирор маслаҳат оламиз, ўзимизнинг ҳолатимиздан келиб чиқиб сўрайлик, чунки бошқалардаги тажрибалар бизга тўғри келмаслиги мумкин.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!