Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тунис: президентга қарши туриш учун фуқаролик фронти тузилади

975

Президент Қайс Сайиднинг ғайриоддий қарорлари туфайли Тунисда сиёсий зиддиятлар давом этар экан, Тунис парламенти раисининг маслаҳатчиси ва «Ал-Наҳда» ҳаракати ижрочи директори Аҳмад Галлул мамлакат президенти эълон қилган ўтиш даври қоидалари «давлат тўнтариши ва қонунийликдан воз кечиш», деб айтган.

Унинг таъкидлашича, «Ан-Нахда» мамлакатдаги сиёсий ва фуқаролик кучлари билан мамлакатда давлат тўнтаришига қарши «фуқаролик фронти»ни тузиш имкониятини муҳокама қилмоқда.

Галлул, президент Саид томонидан қабул қилинган қарорлар парламент ваколатига таъсир қилмаслигини, чунки «сайловларнинг қонунийлигини буйруқ билан бекор қилиш мумкин эмаслигини» қўшимча қилиб, парламент мамлакатнинг исталган жойида қарорлар қабул қилиш учун йиғилиш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлаган. 

“Ал-Қудс ал-Араби”га берган эксклюзив интервьюсида Галлул шундай деган: “Республика президенти эълон қилган нарса Тунисда бўлаётган воқеаларнинг моҳиятини талқин қилиш учун барча имкониятларни ёпиб қўйди. У мамлакатни конституция ва қонунлардан ташқарига олиб чиқмоқда”.

У: “Рўй берган ҳодисаларни чоралар деб аташ мумкин эмас, чунки чора-тадбирлар ақл, донолик ва ҳаракатларнинг оқибатларини ҳисобга олиш билан амалга оширилади. Тунисликлар эса  конституциявий қонунийликдан узоқ вазиятга дуч келишмоқда”, деб қўшимча қилган.

Ал-Наҳда президент Саиднинг қарорларига жавобан қўймоқчи бўлган қадамлари ҳақида, Галлул шундай дейди: “Ан-Наҳда Тунис жамиятининг сиёсий ва фуқаролик таркибий қисмларининг муҳим бўлагидир ва у Тунис демократиясига солинаётган таҳдид билан курашади. Тунисликларнинг эркинлиги ва қадр-қиммати энг кенг фуқаролик сиёсий жабҳасида ва маълум чегараларда бўлиши керак...

Биз барча сиёсий ва фуқаролик шериклар билан ўз қарашларимизни, саъй-ҳаракатларимизни ифода этиш учун бирлашамиз ва биз бу ҳуқуқни қўллаб-қувватлаймиз ва ҳимоя қиламиз. Бу демократик амалиётнинг механизмларидан бири, айниқса давлат тўнтариши олдида".

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тунисда ҳам бозор муаммолари. Ўзини ўлдирган савдогар туфайли ҳоким ҳибсга олинди

318 15:35 27.09.2022

Тунисда президент ваколатларини кенгайтирувчи янги конституция қабул қилинди

383 18:25 28.07.2022

Тунисда янги конституция учун референдумда овоз бериш бўлиб ўтмоқда

463 19:40 25.07.2022

Тунис президенти янги конституцияда Исломни давлат дини сифатида тан олмоқчи эмас

1034 09:25 22.06.2022

Тунисда “ғалати ишлар” бўляпти...

3587 11:15 20.06.2022

Тунис вазири Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш ҳақидаги айбловларни рад этади

529 08:17 27.05.2022
« Орқага