Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тунис президенти янги конституцияда Исломни давлат дини сифатида тан олмоқчи эмас

1171

Тунис президенти Қайс Саид 25 июль куни референдумга қўйиладиган янги конституция лойиҳасида исломни давлат дини дея мустаҳкамловчи модда ва ўринлар бўлмаслигини маълум қилди.

"Туниснинг янги конституциясида ислом дини бўлган давлат ҳақида эмас, балки исломни дин сифатида қабул қилган уммат (жамоа) ҳақида сўз юритилади", - дейди президент Тунис аэропортида журналистларга. Унинг фикрича, уммат ва давлат икки хил тушунчадир.

Саид душанба куни лойиҳа матнини топширди ҳамда ҳукуматни истеъфога чиқарди. У ўтган ойдаги мухолифлар томонидан давлат тўнтариши деб аталган ҳаракатларда кенг кўламли ваколатларни қўлга киритди, конституция референдуми эса Тунис давлатини қайта тиклаш йўлидаги асосий қадами сифатида баҳоланмоқда.

Конституция лойиҳасини ишлаб чиқиш қўмитасини бошқарган ҳуқуқшунос эксперт Содиқ Белаидни AFP нашрига берган интервьюсида айтишича, исломий партияларга қарши чиқиш мақсадида янги ҳужжатлардан Исломга оид барча эслатмалар ҳам олиб ташланмоқда.

Ҳозиргача амалда бўлган, 2014 йилдаги қабул қилинган Тунис конституциясининг биринчи моддасида  "Тунис эркин, мустақил ва суверен давлат. Ислом унинг дини, араб тили эса  давлат тилидир”, - дейилган эди. Маълумот учун, Туниснинг 99,1 фоиз аҳолиси мусулмондир. 

Мухолифат кучларини истисно қилган ва УГТТ касаба уюшмалари конфедерацияси томонидан бойкот қилинган "миллий мулоқот" орқали ишлаб чиқарилган янги матн Саид томонидан июнь ойи охиригача тасдиқланиши ва келгуси ой сайловчиларга тақдим этилиши кутилмоқда.

Қайс Саид ҳукуматни истеъфога чиқаргач, кейинроқ парламентни ҳам тарқатиб юборди ва суд тизими устидан назоратни қўлга киритиш орқали ўз ҳокимиятини мустаҳкамлашга муваффақ бўлди.

Унинг бу ҳаракатларини инқилобдан кейинги режасиз ва тартибсиз тузумдан чарчаган баъзи тунисликлар олқишлади, бироқ бошқалар мамлакатга автократия қайтаётганидан ташвишланиб ижобий қабул қилмади.

Саид узоқ вақтдан бери мамлакатда аралаш парламентар-президентлик тизимида тез-тез учраб турадиган боши берк кўчага тушиб қолмаслик учун президентлик тизимини жорий этишга чақириб келади.

Ушбу масала бўйича берилган саволга у: "Тизим президентликми ёки парламентми - бу савол муҳим эмас. Муҳими шундаки, халқ суверенитетга эга. Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд органлари бор ва улар ўртасидаги фарқ мавжуд", - дея жавоб берган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

246 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

440 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

253 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

247 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

1803 12:50 30.11.2022

Об-ҳавода кескин ўзгариш кутилмоқда

781 11:54 30.11.2022
« Орқага