Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тунис вазири Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш ҳақидаги айбловларни рад этади

611

Тунис диний ишлар вазири Иброҳим Эчаиб яҳудийларнинг мамлакат жануби-шарқидаги Жерба оролидаги Ал-Ғриба синагогасига йиллик зиёрати арафасида Исроил билан гўёки муносабатларни нормаллаштиргани ҳақидаги ҳукумат айбловларини рад этди.

«Бу айбловлар ... сиёсий балл тўплашга қаратилган», деди у ва Туниснинг Исроил билан муносабатларни «нормаллаштиришга қарши» позицияси қатъий ва аниқлигини таъкидлади.

Шунингдек, у бундай айбловлар Тунис ва Жерба оролининг обрўсига путур етказишини айтди.

Маълумот учун: Тунисдаги яҳудийлар жамоаси 1948 йилда 100 000 га яқин эди. Кўпчилик тунис яҳудийлари Франция ёки Исроилга кўчиб кетганидан сўнг 2018 йилга келиб уларнинг сони тахминан 1000 нафар бўлиб қолди.

Жерба оролида Африка қитъасидаги энг қадимги, тахминан 2500 йил олдин қурилган Ал-Ғриба ибодатхонаси бор. Ҳозирги бино 19-аср охирида қурилган. Ибодатхонада дунёдаги энг қадимий Таврот варақлари сақланади. 2018 йил декабрь ойида Жерба оролидан бўлган яҳудий жамиятидан бўлган, миллати яҳудий бўлган Рене Трабелси Тунис Туризм вазири этиб тайинланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

158 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

318 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

521 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

298 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

270 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

1914 12:50 30.11.2022
« Орқага