Янгиликлар

Туниснинг ҳокимиятдан ағдарилган президенти вафот этди

587

Туниснинг собиқ президенти Зайнулобидин бин Али 84 ёшида Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида вафот этди. Бу ҳақда Reuters агентлиги собиқ президент оиласининг адвокати Мунир бин Солиҳга таянган ҳолда хабар тарқатди. Мазкур маълумотни Тунис ташқи ишлар вазирлиги ҳам тасдиқлади.

Собиқ президенти Жиддадаги касалхоналардан бирида даволанаётган эди. Бир неча йил саратон касаллигига қарши курашган Бин Али уч ойни реанимацияда ўтказган. Мунир бин Солиҳ собиқ президент катта эҳтимол билан Саудия Арабистонида дафн этилишини маълум қилди.

Зайнулобидин бин Али Тунисни 24 йил бошқарди ва 2011 йилдаги инқилобда мамлакатдан қочишига тўғри келди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тунис депутатлари янги ҳукуматни қўллаб-қувватламади 

179 13:30 15.01.2020

Туниснинг янги президенти қасамёд қабул қилди

411 12:00 24.10.2019

Профессор Саид Туниснинг янги президенти бўлди

466 11:30 14.10.2019

Тунис: ҳам инқироз, ҳам сайлов

331 16:30 07.10.2019

Тунисдаги президентлик сайловлари сенсацион тарзда якунланди

1222 16:40 19.09.2019
« Орқага