Янгиликлар

Туниснинг янги президенти қасамёд қабул қилди

410

Тунисда 13 октябрь куни бўлиб ўтган президент сайловининг иккинчи турида 72,71 фоиз овоз олган Қайс Саид парламент депутатлари ҳузурида қасамёд қабул қилди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар бермоқда.

Конституцион ҳуқуқ профессори бўлмиш 61 ёшли Саид инаугурация маросими пайтида халқнинг сиёсатчиларга бўлган ишончини қайта тиклашга ваъда берди.

“Тунисда бошқарувчилар ва бошқарилувчилар ўртасида янги риштага эҳтиёж бор”, – дея таъкидлади .

Янги президент ўзининг илк расмий нутқида халқни терроризм ва коррупцияга қарши кураш атрофида бирлаштирмоқлигини, шунингдек аёллар ҳуқуқларини мустаҳкамламоқчи эканини айтди.

“Террорчилардан бир дона ўқ келса, ўқ ёмғири билан жавоб қайтарилади. Ўтмишни соғинганлар билсинки, саробнинг ортидан юрибди”, – деди Саид.

Шунингдек, у ўз нутқида Фаластин масаласига ҳам тўхталиб, Тунис фаластинликларни қўллаб-қувватлашни давом эттиришини таъкидлади:

"Эркин Туниснинг виждонида Фаластин учун ҳар доим жой бўлади. Бу асло яҳудийларга қарши тутум эмас. Аксинча, яҳудийлар ҳайдалганида биз уларни Тунисда ҳимоя қилдик. Бу ишғол ва ирқчиликка қарши тутумдир. Бутун инсоният учун юз йилдан ортиқ вақтдан бери давом этиб келаётган бу зулматга якун ясаш вақти келди".  

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тунис депутатлари янги ҳукуматни қўллаб-қувватламади 

179 13:30 15.01.2020

Профессор Саид Туниснинг янги президенти бўлди

466 11:30 14.10.2019

Тунис: ҳам инқироз, ҳам сайлов

331 16:30 07.10.2019

Туниснинг ҳокимиятдан ағдарилган президенти вафот этди

587 14:35 20.09.2019

Тунисдаги президентлик сайловлари сенсацион тарзда якунланди

1222 16:40 19.09.2019
« Орқага