Турк аёллари нигериялик болаларга ёрдам бермоқдалар

18:30 17.04.2019 405

«Дорул Арқам» аёллар хайрия жамияти орқали туркиялик аёллар нигериялик 160 нафар болани кийим билан таъминладилар. Бу ҳақда «Анадолу» хабар берди.

Жамият раисаси Бушро Оқйўл «Анадолу» билан суҳбатда Нигерия пойтахти Абужа шаҳридаги Гбиса минтақасидаги муҳтож болаларга кийимлар тарқатилганини айтган.

Бушро Оқйўл суҳбат давомида: «Болаларнинг юзидага табассум бор еди. Унда турмуш қийинчиликлари акс этган эди», деган ва улар озиқ-овқат ва таълим соҳасидаги ёрдамга ҳам муҳтож эканларини такидлаган.

Маҳаллий масъуллардан бири Одам Саид Туркия Нигерияга турли соҳларда ёрдам кўрсатаётганини, жумладан, мамлакатда мактаб, масжид қуриб, қудуқ қаздирганини айтиб, миннатдорчилик билдирди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!