Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Турк компаниялари Ўзбекистон мактабларига ноутбуклар тақдим этди

603

Юртимизнинг Анқарадаги элчихонасининг маълум қилишича, Бухоро ва Андижон вилоятларидаги ихтисослашган мактабларга «Aksa Enerji Üretim A.Ş.», «Apeas Mühendislik Inşaat Taahhüt ve Diş Tic. A.Ş.» ва «Özgüven Mimarlık ve İnşaat A.Ş.» компаниялари ҳомийлиги асосида элликта замонавий ноутбук етказилди.

«Aksa Enerji Üretim A.Ş.» компанияси Тошкент вилояти Қибрай туманида 240 МВт қувватга эга электрстанцияси, «Özgüven Mimarlık ve İnşaat A.Ş.” компанияси эса «Тошкент сити» халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида кўп тармоқли осмонўпар «NEST ONE» биноси қурилишида иштирок этмоқда.

«Apeas Mühendislik Inşaat Taahhüt ve Diş Tic. A.Ş.» эса кўп йиллардан буён Ўзбекистон қурилиш бозорида фаолият кўрсатиб келади. Бундан ташқари, пойтахтимиздаги «Wyndham Tashkent Hotel» меҳмонхонасини ушбу компания тасарруф  этади.

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага