Турк компанияси Наманганда диагностика маркази қуради

11:30 19.03.2019 336

2019-йилнинг 19-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алишер Абдуалиев “Kanimed Alles Sagʻlik Cozumleri A.S” турк компанияси бош директори Филиз Эрдоған билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Вазирликдаги учрашув давомида Учқўрғон туманидаги замонавий Гемодиализ ва диагностика лабораторияси марказини ташкил этишнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида 18 март куни турк делегациясининг вилоят ва туман ҳокимликлари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказиш ҳамда бўлажак Марказнинг жойлашув ўрнини ва лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бошқа масалаларни ўрганиш учун Учқўрғон туманига ташриф буюриши режалаштирилди.

Ҳозирда “Kanimed Alles Sagʻlik Cozumleri A.S” (“Alles Sagʻlik Group”) компанияси Ўзбекистоннинг Туркиядаги Элчихонаси кўмагида Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги тўғридан-тўғри инвестицияни жалб қилган ҳолда лаборатория-диагностика марказини барпо этиш ишларини олиб бормоқда. Ҳафта давомида турк делегациясининг кейинчалик лаборатория ускунасини ўрнатиш мақсадида марказ биносида таъмирлаш ишларини олиб бориш учун Термиз шаҳрига бориши ҳам белгиланган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!