Мудофаа вазири Хулуси Акар Туркияда ишлаб чиқарилган қуроллар самарали эканлигини исботлади, деб баёнот берди.
Анқарада қирувчи самолётнинг миллий лойиҳаси учун янги иншоотнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Акар, лойиҳаларнинг технология, мудофаа ва хавфсизлик соҳасида узлуксиз маҳаллийлаштириш режасини яхшилаш ва Туркиянинг технология соҳасидаги мавқеини оширишини айтган.
Акар, Туркия ўз милтиқлари, ўқ-дорилари, денгиз қуроллари, ракета отиш мосламалари, қуруқлик артиллерияси, учувчисиз учиш воситалари, вертолётлар, фрегатлар ва ҳарбий кемалар ишлаб чиқаради ва экспорт қилади.
«Маҳаллий қурол тизимлари Турк Қуролли Кучларининг мамлакат ичкарисида ва кўплаб географик ҳудудларда топшириқларини муваффақиятли бажаришига ҳисса қўшди» деди ва қурол тизимлари НАТО стандартларига мувофиқ ишлаб чиқарилганини қўшиб қўйди.
«Мудофаа саноатимиз бутун дунё эътиборини тортадиган даражага етган бўлсада, олдимизда ҳали узоқ йўл бор», — деган у.