Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Турк қўшиқчиси Одам алайҳиссаломни ҳақорат қилгани ғазабга сабаб бўлди

5389

67 ёшли туркиялик қўшиқчи Сезен Аксу янги йил арафасида ўзининг беш йил олдин айтган эски қўшиғини қайтадан айтган. Қўшиқда ер юзидаги биринчи инсон ва пайғамбар Одам Ато ва Ҳавво онамизни жоҳил деб аталган сўзлари бўлган қўшиқ кўпчиликнинг ғазабига учради. Кузатувчилар хонандани Жиноят кодексининг 216-моддасига «диний қадриятларни оммавий равишда камситиш» айби билан судга беришни талаб қилишган.

Айрим турк қўшиқчилари, актёрлар ва мухолифатдаги сиёсатчилар, хусусан, Кемалистлар партиясидан Истанбул ҳокими Экрем Имомўғли ҳам Сезен Аксуни қўллаб-қувватлаган. Уларнинг иддаосича “ижодни цензурадан ўтказмаслик керак” эмин.

«Ижодкорлар бу мамлакатнинг ички овозидир. Ҳеч ким кун тартибини ўзгартириш учун бу овозларни ўчира олмайди», — деган Экрем Имомоғлу.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ҳам шу мавзуда фикрларини билдирган. Масжидда сўзлаган Эрдоған, инсониятнинг ота-онасига нисбатан ҳеч ким бундай гапира олмаслигини айтди: «Бизнинг вазифамиз вақти келганда бу тилларни узиб ташлашдир», деган.

Сезен Аксу турк эстрада қўшиқчиси бўлиб, ҳозир 67 ёшда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Туркия географик ва стратегик жиҳатдан муҳим давлат” – НАТО Бош котиби

145 23:45 25.05.2022

Мевлут Чавушўғли ва Маҳмуд Аббос Фаластин масаласини муҳокама қилди

117 23:25 25.05.2022

Саудия Арабистони: “Исроил Фаластин муаммосини ҳал қилиши керак!”

240 22:50 25.05.2022

АҚШ ва Хитой тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка киришмаслиги керак – Генри Киссинжер

211 22:30 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

106 21:50 25.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: қалтис ҳаракат

353 21:10 25.05.2022
« Орқага