Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Турк ва ўзбек бир бирига мақтанди

4715

Дўстлар билан чой устида суҳбат қиларкан, маданиятларимиз ҳақида гап кетди.
- Бизнинг Усмонлидаги иккита одатни яхши кўраман, афсус, улар деярли йўқолиб кетди, - деди дўстим.

* * *

Усмонли замонида уйнинг эшикларида 2 та тўқмоқ бўлган: бири кичик, бири катта (расмдагидек). Тўқмоқлар урилганда уй эгаси ким келганини билиб оларди. Катта тўқмоқ урилса, эркак киши чалган бўлади - эшикни уйнинг эркаги очади. Кичик тўқмоқ урилса аёл киши келган - эшикни аёл киши очади. 

* * *

Уйга меҳмон келса, бир бордоқда сув, бирисида қаҳва келтирилган. Агар меҳмон биринчи сувни олса, қорни очлигини билдирган. Уй эгаси дарҳол овқат келтирган. Агар меҳмон биринчи қаҳвани олса, қорни тўқлиги англашилган. Уй эгаси ширинлик ва мева келтирган. Шу орқали тушунмовчилик ва хижолатликнинг олди олинган.  

Навбат менга келди. Ақлимга бувиларимдан эшитганим, яқин юз йил олдинги гўзал одатларимиз келди.

* * *

Бизда ҳам эшикка тахта тўқмоқлар ўрнатилган. Кимса бировнинг уйига келса, "Фалончи ака!" деб чақирмаган, уйда аёллар бўлиши мумкин. Ўша тахта тўқмоқни икки марта тақиллатган. Уйда эркак киши бўлса, эшикни очган. Агар уйда эркак киши бўлмаса, уйнинг аёли ҳам овоз чиқармасдан ичкаридаги тўқмоқни икки марта уриб қўйган. Бу уйда эркак киши йўқлигини билдирган ва сўровчи қайтиб кетаверган.

* * *

Эски замонларда уйда сув бўлмаган. Одамлар дарё-сой ва ариқлардан сув ташиган. Агар уйда эркак бўлмаса, (ўлган ёки бирон юмуш билан кетган бўлса) аёллар челакни ташқари эшик тагига олиб чиқиб қўйган. Ўша кўчадан ўтган эркак челакни сув билан тўлдириб қўйиши керак бўлган. Бўш челакни кўриб, нари ўтиб кетиш номардлик саналган.

Шу ерига келганда дўстларим воҳ деворишди. Қандай гўзал одатларимиз бор (эди)...

Давронбек Тожиалиев

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўқлар ёмғири остида ҳам палов пиширган ўзбек йигити ҳалок бўлди

9840 14:25 30.07.2022

Форёбда ўзбек қўмондони ҳибсга олингани ортидан норозилик келиб чиқди

5508 15:35 14.01.2022

Бу ҳақда яна кўп нарса ёзиш мумкин

1552 11:30 03.06.2021

Ўзбек халқини советлар саводли қилганми? Бекорларни айтибсиз!

5902 11:33 05.05.2021

Уларга ўзбек тили муҳити етишмаяпти

1952 18:30 29.04.2021

Ўзбекнинг эркаги

1962 12:30 27.04.2021
« Орқага