Янгиликлар

Turkish Airlines самолёти коронавирус гумони билан Истанбулдан қайтариб юборилди

879

Turkish Airlines авиакомпаниясининг Теҳрондан Истанбулга рейс амалга оширган самолёти бир нечта йўловчиларда коронавируси борлиги гумон қилинганлиги сабабли Анқарага жўнатилди, дейилади РБК берган хабарда.

Нашрнинг таъкидлашича, 17 нафар йўловчида коронавирус борлиги гумон қилинмоқда, уларнинг тана ҳарорати юқори бўлган. Барча 132 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари икки ҳафта давомида карантинда бўлади ҳамда тиббий кўрикдан ўтказилади.

Reuters томонидан кейинчалик берилган хабарга кўра, Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги самолётдаги йўловчилардан ҳеч бирида коронавирус мавжуд эмаслигини маълум қилган.

Туркия 23 февралдан бошлаб коронавирус тарқалишидан қўрқиб Эрон билан авиақатновларни тўхтатди. Бироқ Туркия ўз фуқароларини Эрондан олиб чиқиш учун махсус рейслар ташкил қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Турк олими пандемиянинг чўққиси ва пасайиш даврини айтиб ўтди

2334 14:30 07.04.2020

Туркия шифохонасида коронавирусга қарши эмлаш бошланди

2013 11:00 07.04.2020

Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 30 мингдан ошди

869 00:00 07.04.2020

Қуръон курсида фаррош йигит қори бўлди

1311 17:00 06.04.2020

Туркия: Коронавирусга қарши вакцинани ҳайвонларда муваффақиятли синовдан ўтказди

1139 09:00 06.04.2020

Туркия. Ашеви, бу – чойхона эмас!

1458 19:00 04.04.2020
« Орқага