Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркий давлатлар ташкилоти Қозоғистондаги вазият бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади

2159

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг 11 январь куни ўтказиладиган фавқулодда йиғилишида Қозоғистондаги вазият муҳокама этилади.

Ушбу йиғилиш Туркиянинг ташаббуси билан, видеоконференция шаклида ўтказилади. Унда ташкилотга аъзо ва кузатувчи мақомига эга давлатлар вазирлари иштирок этади. 

Маълумки, Қозоғистондаги вазият 2 январь куни Жанаўзен шаҳрида суюлтирилган газ нархининг кескин ошишига қарши митинглар бошланганидан сўнг кескинлашди. Митинглар бутун мамлакат бўйлаб оммавий норозилик намойишларига айланди, тартибсизликлар бошланди. 

Мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тоқаевнинг илтимоси билан 6 январь куни Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти ҳарбий контингентини Қозоғистонга юборишга киришилди. 

Эслатиб ўтамиз, Туркий давлатлар ташкилоти бугунги кунда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонни бирлаштирган. Туркманистон ва Венгрия унинг фаолиятида кузатувчи сифатида иштирок этади.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

332 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

538 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

748 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

441 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

344 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2443 12:50 30.11.2022
« Орқага