Туркия: 800 ёшли Қуръон

12:50 10.02.2018 749

Ёши 8 асрга тенг бўлган Қуръони карим қўлёзмаси Туркия шимолидаги Тукас музейига ташриф буюрувчилар эътиборини ўзига жалб қилмоқда. 

"Анадўли" хабар беришича, Тукас вилояти маданият ва туризм ишлари директори Одам Чоқир мазкур Қуръон Анадўли ярим ороли музейларидаги энг қадимги қўлёзма Қуръон ҳисобланашини айтган. Ушбу Мусъҳаф тарихи милодий 1190 йилга бориб тақалади. Бу жудаям нодир қўлёзма ҳисобланади.

Чоқирнинг сўзларига кўра, бу даврда ёзилган Қуръонларда бир қанча саҳифа кам бўлади. Ушбу Қуръоннинг ҳам 10 та саҳифаси айни пайтда йўқ. 

Чоқир мазкур қўлёзмани Туркиянинг барча музейларида намойиш қилмоқчи эканини айтган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!