Афғонистондаги муҳтожларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди

07:30 19.02.2019 218

Туркия ҳукуматига қарашли Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги Афғонистонда муҳтожларга озиқ-овқат тарқатди. Бу ҳақда «Анадолу» агентлиги хабар қилди.

Фарёб ва Сарипул вилоятаридаги бўлаётган жанжаллардан қочиб юрганларга озиқ-овқат ёрдами кўрсатилди, дейилади Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг хабарида.

Озиқ-овқат ёрдами Афғонистоннинг шимолидаги Жўзжон вилоятидаги минг оила ўртасида тақсимланди.

Озиқ овқат маҳсулотлари гуруч, ун, ўсимлик мойи, ловия, кўк чой, шакар, томат пастаси, туз кабилардан ташкил топган.

Афғонистон халқи кўрсатилган ёрдам учун Туркия ва турк халқига миннатдорчилик билдирди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!