Туркия АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини бажаришдан бош тортди

18:30 10.08.2018 1362

Туркия гарчи АҚШ Эрон Ислом Республикасига қарши санкцияларни эълон қилган бўлса-да, у билан иқтисодий ҳамкорликдан воз кечишни истамайди. Бу ҳақда Туркия энергетика вазири Фотиҳ Дўнмаз шарҳ берди.

“Бизнинг Эрон билан билан шартномаларимиз бор, муносабатлар давом этади. АҚШнинг бу қарори бир ёқламаликдан бошқа нарса эмас. Биз Эрон билан ҳамкорликни савдо қоидаларига зид келмайдиган тарзда олиб боряпмиз”, дейди вазир CNN Turk орқали берган баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эронга қарши санкцияни қайта тиклаш борасидаги қарори Россия, Германия, Франция, Буюк Британи Ташқи ишлар вазирилиги томонидан танқид қилинган эди.»

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!