Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия армияси Ироқ шимолида жанговар йўқотишларга дуч келди

894

Курдистон ишчи партияси жангарилари томонидан миномётлардан ўққа тутилиши натижасида Ироқ шимолида турк ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Анадолу ахборот агентлиги бугун, 13 август куни Туркия Республикаси Мудофаа вазирлиги хабарига асосланиб хабар берган.

Ҳарбий идора маълумотларига кўра, курд жангарилари Туркия армиясининг терроризмга қарши операцияси ҳудудидаги назорат-ўтиш пунктига ҳужум қилган. Хабарда айтилишича, аскар оғир тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қололмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, Туркия қуролли кучларининг жавоб ўқи натижасида уч курд жангариси ўлдирилган. Туркия армиясининг минтақадаги операцияси давом этмоқда, деган Мудофаа вазирлиги.

Апрель ойида турк армияси Ироқнинг шимолида-Туркия билан чегарага яқин Метин ва Авашин-Басян минтақаларида навбатдаги трансчегаравий операцияни бошлаган. Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған ўшанда миссия Туркиянинг жанубий чегараларида террор хавфини бутунлай йўқ қилишга қаратилганини айтган.

Турк армияси мунтазам равишда Ироқ Курдистонидаги курд қуролли гуруҳлари базаларига қарши трансчегаравий операциялар ва ҳаво ҳужумлари уюштиради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрдоған Ереванга: “Аввал Боку, кейин биз”

1754 16:15 27.10.2021

Туркия: элчихоналар ички ишларга аралашмасликка ваъда берди

636 10:35 26.10.2021

Туркия Президенти Шавкат Мирзиёевга илк табрик йўллаганлардан бири бўлди

400 18:08 25.10.2021

Туркия: ўн давлат элчилари «қора рўйхатга» киритилди

1696 09:12 24.10.2021

Қирғизистон Туркиядан “Байрактар” сотиб олади

750 08:05 23.10.2021

Туркияда Исроил учун жосуслик қилган фаластинликлар ушланди

1152 16:04 21.10.2021
« Орқага